Месси тез орада фаолиятини қаерда давом эттиришини эълон қилади
“Барселона” етакчиси Лионель Месси фаолиятига доир қарорини тез фурсатда эълон қилишини билдирди.
Янги бош мураббий Рональд Куман Месси унга кераклигини таъкидлаганига қарамай, янги жамоада етакчилик роли Френки де Йонгга топширилишини маълум қилган ва таркибни шунга қараб шакллантирмоқда.
Ўз навбатида, Месси каталонияликлар сафини тарк этадиган бўлса, уни қўлга киритиш истагида бўлган грандлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ҳозирга келиб, “Интер”, “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва ПСЖ аргентиналик ҳужумчига манфаатли шартнома тайёрлаб қўйган.
Энди уларнинг қаторига “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилди. Мутахассислар Месси учун курашда айнан Сульшер жамоасининг имкониятини юқори баҳоламоқда.
Фикрлар