Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!
Жорий мавсумнинг биринчи ярмида ўзи иштирок этган учрашувларда ёрқин ўйин намойиш қилган Абдуқодир Ҳусанов иккита жароҳатдан кейин асосий таркибдан четда қолиб кетди.
Кейинги пайтда Хосеп Гвардиола ўзбек футболчисига мунтазам ўйин амалиёти бермаяпти. Европа Чемпионлар лигасида ҳам, Англия Премьер-лигасида ҳам Ҳусанов захирада қолдирилмоқда.
Бироқ, энди вазият ўзгарадиган кўринади.
“Манчестер Сити” 17 декабрдан 18 декабрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:30 да Англия лигаси кубогида “Брентфорд” билан куч синашади. “Этихад” стадиони мезбонлик қиладиган учрашувда томонлар ярим финал йўлланмаси учун ўйнайди.
Британиянинг нуфузли манбалардан бири – sportsmole.co.uk экспертлари бўлажак учрашувда Хосеп Гвардиола таркибда катта ўзгариш қилиши ва захирада қолиб кетаётган ўйинчиларнинг имкониятларини синаб кўришини таъкидлади.
- “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола уй стадионида “Брентфорд”га қарши бўлиб ўтадиган Англия лигаси кубоги чорак финал баҳсида жамоа таркибини сезиларли даражада қайта тақсимлаши кутилмоқда.
Сўнгги бир неча ҳафта давомида “шаҳарликлар” устози майдонга, асосан, барқарор таркибни тушириб келди ва бу тактика барча мусобақалар доирасида беш ўйинлик ғалабалар серияни таъминлашда ўз самарасини берди.
Ушбу ғалабаларнинг бешинчиси ва энг сўнггиси якшанба куни қўлга киритилди. Премьер-лига баҳсида сафарда “Кристал Пэлас” дарвозасига жавобсиз учта гол урган манчестерликлар мусобақа жадвалида иккинчи ўринни сақлаб турибди.
“Селхерст Парк” стадионидаги учрашувда ўтган ўйинда иштирок этган футболчилардан фақат беш нафаригина “Брентфорд” билан бўладиган тўқнашувда иштирок этиши мумкин.
Родри (сон орқа мушаги жароҳати) ва Матео Ковачич (тўпиқ жароҳати) таркибда йўқлиги сабабли “Сити”да ярим ҳимоячилар танқислиги мавжуд ва мавсумнинг катта қисмида Нико Гонсалесга асосий роль юклатиб келинмоқда.
Испаниялик футболчига, шубҳасиз, дам бериш вақти келди, шу боис Тижани Рейндерс ва Бернарду Силва таянч ярим ҳимоячи позициясида, ҳужумкор футболчи Райан Шерки ортидан жой олади.
Жереми Доку жароҳат олгани боис, унинг бўлажак баҳсда иштирок этиши катта сўроқ остида турибди. Бироқ Хосеп Гвардиола бельгиялик футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ва ҳужум чизиғига янги куч, шиддат олиб кира оладиган Оскар Бобб ва Савиньога суяна олади.
Ҳимоя чизиғида ҳам деярли барча ўйинчилар ўзгарадию Чунки Натан Аке, Абдуқодир Ҳусанов, Рико Льюис ҳамда иккинчи рақамли дарвозабон Жеймс Траффордга ўзини кўрсатиш имконияти берилиши керак.
Райан Айт-Нури ва Умар Мармуш ҳам асосий таркибда майдонга тушиши мумкин эди, аммо ҳозирда бу икки футболчи Африка миллатлари кубогида иштирок этиш учун ўз мамлакатлари терма жамоалари ихтиёрига жўнаб кетади, - деб ёзмоқда журналист Бен Кпантон.
SPORTSMOLE.CO.UK талқинига кўра, “Манчестер Сити”нинг бўлажак ўйинга тахминий таркиби қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон:
Жеймс Траффорд;
Ҳимоячилар:
Рико Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Натан Аке, Нико О’Рейли;
Ярим ҳимоячилар:
Тижани Рейндерс, Бернарду Силва, Оскар Бобб, Райан Шерки, Савиньо;
Ҳужумчи:
Эрлинг Холанд.
Туркияни ларзага солаётган Шомуродов ҳақида янги қизиқ фактлар
Шомуродов гол урган гранд клуб “Барса”дан машҳур дарвозабонни оладиган бўлди
Шомуродов супергол билан “тахт”га қайтди!
Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?
Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт



Comments