- Суперлига
- 16-тур
Насаф
- Ислом Кенжабоев 17', 23'
- Дилшод Раҳматуллаев 49'
- Бобир Абдихоликов 84', 90'
21/09/2020 18:00
Сурхон
-
90+'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Абдулвосид Валихонов томонидан олиб борилди.
-
90+'
Меҳмонлар ўйин сўнгида гол уришга ҳаракат қилмоқда.
-
90+'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
90'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бобир Абдихолиқов ҳам дублга эришмоқда.
-
85'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдихолиқов ваниҳоят гол урди. Дарвозанинг олис бурчаги чиройли ишғол қилинди.
-
84'
Насруллаев ўрнига Траоре майдонга тушди.
-
84'
Абдихолиқовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
82'
Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Абубакрризо Турдиалиев майдонга тушди.
-
81'
Раҳматуллаевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
-
78'
"Насаф" ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда.
-
74'
Абдихолиқовнинг зарбаси йўлини ҳимоячилар блоклай олди.
-
70'
Акмал Мозговой Марко Станоевич ўрнига майдонга тушди.
Ислом Кенжабоев ўрнига Муҳриддин Зоиров учрашувни якунлаб қўяди.
Шунингдек, Дилшод Саитов ўз ўрнини Хусниддин Алиқуловга бўшатиб берди.
-
70'
Норчаев тиббий ёрдам олмоқда.
-
69'
Муҳитдиновнинг узатмасига Абдихолиқов йўллаган зарба кучсиз чиқди.
-
68'
"Сурхон" футболчиларининг кетма-кет берган зарбаларини дарвоза устуни ва Неъматов қайтаришга эришди.
-
67'
Станоевичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.
-
65'
"Насаф" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб қолмоқда.
-
64'
Амоновнинг тўпга чиқишда йўл қўйган хатоси сал бўлмаса жамоасига қимматга тушиши мумкин эди.
-
64'
Дилшод Саитов тиббий ёрдам қабул қилиб олди.
-
63'
Шерзод Каримов ўрнига Сардор Сулаймонов майдонга тушди.
-
61'
Станоевич жарима майдон марказидан дарвозага тўпни тепди Амонов яхши сейв амалга оширди.
-
60'
Касьян узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди. Неъматов ўз ўрнида.
-
59'
Марко Станоевичнинг жарима зарбаси анча кучли ва хавфли чиқди. Амонов тўпни ушлаб олди.
-
57'
Ғофуровнинг қанотдан узатган тўпига Касьян боши билан аниқ зарба бера олмади.
-
54'
Касьян зарба беришга кечикди. Неъматовга эса қойил. Ёш дарвозабон тажрибали посбонлардек ҳаракат қилди.
-
53'
Неъматов тўпга чиқишда анча яхши ҳаракат қилмоқда.
-
52'
Муҳитдинов бурчакдан тўпни узатди. Ҳимоячилар қайтариб юборишди.
-
49'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Раҳматуллаев пенальтини аниқ амалга оширди.
-
48'
Жаҳонгир Меҳмонов огоҳлантирилди. Жарима майдони ичида қоидани бузди. Пенальти.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45+2'
Танаффус!
-
45+1'
Бўлим сўнгини "Насаф" футболчилари тўп назорати билан ўтказмоқда.
-
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
44'
Бурчакдан оширилган тўпга "Сурхон" футболчиси тўғри зарба бра олмади.
-
43'
Меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.
-
40'
Тўп назорати қаршиликларда.
-
36'
Шойқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади. Неъматов тўпни ўйинга киритиб беради.
-
35'
Дилшод Раҳматуллаев огоҳлантирилди.
-
34'
Муҳаммадали Намозов ўрнига Иброҳим Йўлдошев майдонга тушди.
-
33'
Норчаев яхши имкониятдан фойдалана олмади.
-
32'
"Насаф"нинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам бесамар кетди. Жарима майдони ичидагилар тўпга зарба бера олишмади.
-
30'
Бурчакдан узатилган тўпни Амонов ушлаб олди.
-
29'
Неъматовнинг тўпга чиқишда кўрсатган ажойиб ўйини "Насаф" дарвозасини хавфдан қутқарди.
-
26'
Кенжабоевнинг узатмаси борган жойда "Насаф" футболчиси йўқ эди.
-
25'
ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ислом Кенжабоев дублни расмийлаштирди. Унинг чапроқдан берган зарбаси олдида дарвозабон ожиз олди.
-
23'
Муҳитдиновнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
20'
"Насаф" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.
-
17'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кенжабоев ҳисобни очмоқда. Жарима майдони марказида унинг бир ўзини қолдиришди.
-
14'
Норчаев ҳужумда фаол.
-
12'
"Сурхон" футболчилари тўпни қийинчилик билан эгаллаяпти ва тезда йўқотиб қўймоқда.
-
10'
Бурчак зарбаси бесамар кетди.
-
9'
Қаршиликларнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
8'
"Сурхон"нинг камёб ҳужумлари ҳам зарбагача етиб бормаяпти.
-
5'
"Насаф" тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.
-
3'
Дастлабки дақиқаларданоқ майдон эгалари фаол.
-
1'
Ўйин бошланди.
-
0'
Учрашув Наримон Жалолов хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланди.
-
0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига расмий мадҳияси Қаршидаги "Марказий" стадиони узра янграмоқда.
-
0'
Воҳа дербисига хуш келибсиз.
-
0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.