- Суперлига
- 26-тур
Қўқон-1912
- Қувондиқ Рўзиев 75'
03/12/2020 14:00
Навбаҳор
- Азим Аҳмедов 73'
-
90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
"Навбаҳор" кўпроқ ҳужумда ўйнамоқда.
-
85'
Боловнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
79'
Абдуҳамидов ўрнига Музаффаров майдонга тушмоқда.
-
75'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рўзиевнинг зарбаси идеал чиқди. Узоқ масофадан берилган зарба Юсуповни ожиз қолдирди.
-
74'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аҳмедовнинг узоқ масофадан берган зарбаси "Қўқон-1912" дарвозабони учун ушлаб бўлмас кўриниш олди.
-
71'
Юсуповнинг сейви наманганликларни яна бир голдан қутқарди.
-
68'
Рустамовнинг зарбасини Юсупов ушлаб олди.
-
66'
Синдоров Азимов ўрнига майдонга тушмоқда.
-
63'
"Локомотив" футболчиси офсайдда қолиб кетди.
-
60'
Қўқонликларнинг ҳужуми айтарли зарбасиз якунланди.
-
57'
"Қўқон-1912" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.
-
53'
"Навбаҳор" ҳужуми майдон марказигача етиб бомади.
-
52'
Рашидхонов ўрнига Болов майдонга тушмоқда.
-
48'
"Навбаҳор" тўпни назорат қилмоқда.
-
46'
Иккинчи бўлим старт олди.
-
45'
Танаффус.
-
45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
43'
Бурчакдан Холмуҳаммедов тўғридан-тўғри зарба берди. Юсуповдан чиройли сейв.
-
42'
Соловёв ўрнига теляков майдонга тушди.
-
41'
"Навбаҳор" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
38'
Футболчилар майдонга қайтишди.
-
36'
Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетишди. Ҳар иккисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
30'
Маликжонов очиқчасига қоидани бузди. Камига, ҳакам билан тортишмоқда.
-
26'
"Навбаҳор" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.
-
23'
Азим Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.
-
21'
Ҳасановнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
21'
"Навбаҳор" анча фаоллашди.
-
18'
Бурчакдан узатилган тўпга наманганликлардан ҳеч ким улгурмади.
-
15'
"Навбаҳор" тўп назорати орқали рақиб штурмидан қутулиб қолишга интилмоқда.
-
12'
Юсупов айни дақиқалардаги энг яхши футболчи бўлиб турибди.
-
9'
"Қўқон-1912" ҳужумда фаол ҳаракат қилишда давом этмоқда.
-
6'
Қўқонликларнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.
-
3'
Абдуҳамидов офсайдда.
-
1'
Ўйин бошланди.
-
0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлигада сўнгги тур бошланмоқда. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.