• Ўзбекистон кубоги
  • 1/8 финал

Қизилқум

3 : 1

07/12/2020 16:00

Бунёдкор

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун Бойдуллаев огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Нестеров жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Тўраевнинг зарбасини тажрибали посбон қайтарди.

  • 87'

    Толмасов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 84'

    Мираҳмадов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 80'

    Голдан руҳланган меҳмонлар катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.

  • 77'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Бунёдкор" ҳисобни қисқартирди!

    Тўраевнинг узатмасидан сўнг Мираҳматов дарвозани ишғол этди.

  • 74'

    Расул Йўлдошев захирага олинди. Унинг ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов майдонга тушди.

  • 73'

    Муҳсин Убайдуллаев ва Ойбек Қиличев ўрнига Суннатилла Абдуллажонов ҳамда Воҳид Шодиев ўйинга қўшилди.

  • 70'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Олег Толмасов ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Узоқ масофадан берилган зарбани дарвозабон ўта қўпол хатоси туфайли ўтказиб юборди.

  • 68'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган кучли зарбани Нестеров қайтарди.

  • 67'

    Жарима майдонига узатилаётган кетма-кет пасларни навоийликлар узоқлаштиряпти.

  • 65'

    Ўйин кескин курашлар остида давом этмоқда.

  • 62'

    Тўраевнинг зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ.

  • 60'

    Хуршид Ғиёсов жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 58'

    Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар тинмай олдинга ўтмоқда.

  • 55'

    Шаҳбоз Эркинов, Абдумавлон Абдулжалилов ва Суҳроб Иззатов майдонни тарк этди. Улар ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов, Сарвар Каримов ҳамда Фаррух Икромов майдонга тушди.

  • 52'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Қизилқум" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Қиличев шеригини тўп билан таъминлади. Жасур Азимовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 51'

    Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам меҳмонлар фаол ўтказмоқда.

  • 48'

    Қиличевнинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Қадамбой Нурметов ўрнига Иброҳим Томива майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Тайм сўнгини ҳам меҳмонлар тўп назорати билан ўтказяпти.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Қизилқум" ҳисобни очди!

    Миржамол Қосимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб ололмади. Абдужалиловнинг қўпол хатоси жамоасига панд берди.

  • 42'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар майда паслар билан рақибни тўхтатмоқда.

  • 39'

    Қиличевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.га кетди

  • 36'

    "Қизилқум" вакилига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 34'

    Лутфулло Тўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 32'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар рақиб жарима майдонига киришга қийналяпти.

  • 29'

    "Бунёдкор" позицион ҳужумлар уюштирмоқда. Мезбонларнинг қарши ҳужумлари хавфли чиқяпти. Жамоалар қизиқарли ўйин тақдим этмоқда.

  • 27'

    Қобилов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. "Қизилқум"да стандарт вазият.

  • 26'

    Абдужалилов жарима майдонига узатилган тўпни эгаллаб олди.

  • 23'

    Бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритган меҳмонлар сўнгги нуқта қўйишда адашди.

  • 22'

    Абрамов шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга ошириб, ҳимоядаги бўш ҳудудларни изламоқда.

  • 19'

    Майдон марказида икки футболчи тўқнашиб кетди.

  • 17'

    Жарима майдонига узатилган тўпга чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Унинг бахтига, Азимовнинг зарбаси кучсиз чиқди. Абдужалилов тўпни ушлаб олди.

  • 16'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Суҳроб Иззатов огоҳлантирилди.

  • 13'

    Қодирқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Толмасовдан қайтди.

  • 11'

    Тўп назорати "қалдирғочлар"да. Улар марказда қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилмоқда.

  • 9'

    "Бунёдкор" яхши комбинациялар ташкил этмоқда.

  • 7'

    Майдон эгалари хавфли ҳужум уюштирди: жарима майдонига огирилган тўпни "Қизилқум" футболчиси бўш қолган дарвозага кирита олмади.

  • 6'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Нестеров ушлаб олди.

  • 5'

    Ислом Қобилов рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 3'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган Хуршид Ғиёсов ҳужумда қоида бузди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!