• Ўзбекистон кубоги
  • 1/8 финал

Пахтакор

8 : 1

08/12/2020 16:00

Сўғдиёна

  • 86'

    "Пахтакор" футболчисининг яна бир зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 83'

    Жиззахликлар тўпни орқа чизиқда назорат қилмоқда. 

  • 80'

    "Сўғдиёна" камроқ гол ўтказиб юбориш учун ҳам ҳимояланаётганга ўхшамоқда. 

  • 77'

    Машарипов дарвозабон билан тўқнашиб кетди. 

  • 76'

    Машариповнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 75'

    "Пахтакор" ҳужум уюштиришдан тўхтамаяпти. 

  • 72'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сидиқов 11 метрлик нуқтадан адашмади. 

  • 71'

    Машарипов жарима майдони ичида йиқилди. Пенальти 

  • 67'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дердийок дублга эришмоқда. Бош билан берилган зарба аниқ чиқди. 

  • 65'

    "Сўғдиёна" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 63'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Болтабоев ваниҳоят, ҳисобни қисқартиришга эришди. 

  • 60'

    Машариповнинг зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди. 

  • 59'

    Ҳамдамов ўрнига Сидиқов майдонга тушди. 

  • 58'

    Қўйбоқов Шихов ўрнига майдонга тушди. 

  • 57'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дердийок Машарипов билан девор услубида ўйнаб, гол урди. 

  • 55'

    Қувватов жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди. 

  • 53'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов ўнг қанотдан ёриб кириб, дарвозани ишғол қилди. 

  • 51'

    Машариповнинг ерлатиб берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 49'

    Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Қувватов ушлаб олди.

  • 48'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Дердийок дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида "шерлар" сафида ўзгариш: Эрен Дердийок Игорь Сергеев ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45'

    Абдуллаевдан илк сейв гувоҳи бўлдик, чамамда.

  • 44'

    Тайм сўнгида темп бироз пасайди. 

  • 41'

    "Сўғдиёна" ҳужумларда фаоллашиб қолди. 

  • 39'

    "Сўғдиёна" жарима зарбаси амалга оширди. Жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 37'

    "Сўғдиёна" прессинг амалга оширмаяпти. 

  • 34'

    "Пахтакор" тўпни ўзида ушлаб туришда давом этмоқда. 

  • 32'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев жарима майдони ичидаги бўшлиқдан фойдаланиб, гол уриб кетди. 

  • 28'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чераннинг зарбасини дарвозабон ушлаб қола олмади. Абдулаев яқин бурчакни ёпа олмади. 

  • 27'

    Машариповга тўп етиб келишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 25'

    Норхоновнинг зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади. 

  • 24'

    Машарипов ҳам зарба бериб кўрди. Бироз ўхшамади. 

  • 23'

    Исмоиловнинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 22'

    Чераннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 21'

    "Сўғдиёна" қарши ҳужумларда ўйнашга мажбур бўлмоқда. 

  • 19'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Исмоиловнинг зарбаси олдида дарвозабон ожиз қолди. 

  • 19'

    Мшариповнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 16'

    "Сўғдиёна" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 14'

    "Сўғдиёна"нинг қанотдан уюштирилган ҳужуми жарима майдони ичидаги фоли билан якунланди.

  • 13'

    Черан ижро этган ўта хавфли жарима зарбасини меҳмонлар ҳимоячилари бартараф этишди.

  • 11'

    "Сўғдиёна" футболчилари битта пас билан ҳужумчисини яккама-якка вазиятга чиқариб юборди, бироқ Санжар Қувватов тўпга биринчи етиб келиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 10'

    Чераннинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 9'

    "Пахтакор" "Сўғдиёна" жарима майдони ичидаги пала-партишликдан фойдалана олмади. Зарба берилмади. 

  • 6'

    Аъзамовнинг қўполлиги ҳакам томонидан эътиборсиз қолдирилди. Карточка йўқ. 

  • 4'

    "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 2'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев жамоасининг илк ҳужумини голга айлантирди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Стадион узра миллий мадҳиямиз янграмоқда. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалининг сўнгги беллашуви "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўртасида кечади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.