• Суперлига
  • 7-тур

Бунёдкор

  • Ҳусниддин Алиқулов 7' (автогол)
  • Нурилло Тўхтасинов 56'
2 : 0

04/05/2021 19:00

Насаф

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! Марказий ўйинда "Бунёдкор"нинг қўли баланд келди.

  • 90+6'

    Ўйин сўнгида меҳмонлар тинмай олдинга ўтяпти. Аммо иш аксарият вазиятда зарбага қадар етиб бормаяпти.

  • 90+4'

    Ҳакамнинг қарорига станионга келган "Насаф" мухлислари жиддий эътироз билдириб, майдонга турли хил буюмларни улоқтирди.

  • 90+4'

    Тўраевдан ўтган Бозороқ йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигини айтди.

  • 90+3'

    Ўйин вақтини сунъи чўзгани учун Равшан Ягудинга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90+2'

    Рақибидан кучли зарба қабул қилиб олган Иззатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларда қаршилиқлар катта иштиёқ билан олдинга интилмоқда.

  • 86'

    Акмал Мозговой тўпни майдонда олиб қолган эди. Бироқ ҳакам Ягудин эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб бериши кераклигини таъкидлади.

  • 84'

    Нурилло Тўхтасинов ўз ўрнини Лутфулло Тўраевга бўшатиб берди.

  • 83'

    Томива жамоасининг ҳужумини муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 81'

    Майдонни тарк этиш чоғида вақтни чўзгани учун Икромов огоҳлантирилди.

  • 80'

    Фаррух Икромов захирага олинди. Унинг ўрнига Суннатилла Абдуллажонов ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Жўрабек Маннонов ва Абубакр Ризо Турдиалиев майдонга тушди. Улар Дилшод Саитов ва Марко Станоевични алмаштирди.

  • 77'

    Ҳакам негадир яна бир неча дақиқа ВАРдагилар билан суҳбатлашди.

  • 75'

    Бозоровга алданган Икромовга сариқ карточка кўрсатилиши мумкин эди. Аммо ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 74'

    Миржаҳон Мираҳмадов ҳамда Расул Йўлдошев ўрнига Иброҳим Томива ва Санжар Рашидов майдонга тушди.

  • 72'

    Марко Станоевичнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 71'

    Ғолиб Ғайбуллаев ва Муродбек Хўжамбердиев учун учрашув ўз якунига етди. Улар ўрнига Ойбек Бозоров ҳамда Шокир Йўлдошев ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Мезбонлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 67'

    Жарима майдони ичида тўп "Бунёдкор" футболчисининг қўлига тегди. Ҳакам вазиятни табиий дея баҳолади.

  • 65'

    "Аждарлар" гол илинжида фаолликни оширишга ҳаракат қиляпти.

  • 63'

    Гол урган Мақсудов шогирдлари тўпни назорат қилмоқда.

  • 61'

    ГООООООООООЛ! Ҳакам голни ҳисобга олди!

    ВАР билан узоқ суҳбатлашган Шукруллаев майдон марказига ишора қилди.

  • 60'

    Ҳакам ҳамон ёрдамчиларини тингламоқда. Кутишдан бошқа чорамиз йўқ.

  • 58'

    Ҳакам яна ВАРдаги ёрдамчиларига мурожаат қилмоқда.

  • 57'

    Шаҳзод Акрамов ўз ўрнини Муҳриддин Зоировга бўшатиб берди.

  • 56'

    Ўлмасалиевнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Тўхтасиновнинг такрорий уринишидан кейин дарвоза ишғол этилди. Бироқ Нурилло офсайдда турганди ва гол инобатга олинмади.

  • 54'

    Авазбек Ўлмасалиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 53'

    Бердиев шогирдлари ҳам фаолликни оширишга ҳаракат қиляпти.

  • 51'

    "Аждарлар" кетма-кет иккита бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 49'

    Мираҳматовнинг зарбасидан кейин тўпни Эргашев қайтариб юборди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликда пойтахтликлар бироз фаолроқ кўринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+4'

    Мираҳматовнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 45+2'

    Бўлим сўнгида "Насаф" ажойиб вазият юзага келди. Бироқ Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Ҳакамга эътироз билдирган Рўзиқул Бердиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 42'

    Эшмуродов билан тўқнашиб кетган Фарруҳ Икромовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 40'

    Норчаев рақибига нисбатан бироз қалтис ҳаракат қилди. Ҳакам унга оғзаки танбеҳ берди.

  • 38'

    "Қалдирғочлар" тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 36'

    Тўхтасиновнинг бурчакдан етказиб берган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 34'

    Жарима майдонига ёриб кирган Насруллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 32'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Муродбек Хўжамбердиев огоҳлантирилди.

  • 31'

    Станоевичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 29'

    Ва ниҳоят! Видеотакрорларни кўрган ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Пенальти йўқ.

  • 28'

    Ҳакам тахминан 6-7 дақиқадан бери ВАР туфайли ўйинни тўхтатиб турибди.

  • 26'

    Шукруллаев видеотакрорларни ўз кўзи билан кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 24'

    Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан вазиятни ўрганишни сўрамоқда.

  • 22'

    Рақиб жарима майдони ичида Норчаев йиқилиб тушди. Унинг устига, тўп Ўлмасалиевнинг қўлига тегиб кетди.

  • 20'

    Тўпга зарба берган Станоевич бироз мўлжалда адашди.

  • 19'

    Жарима майдони яқинида Йўлдошев рақибига нисбатан қоида бузди. "Насаф"да яхши стандарт юзага келди.

  • 17'

    Ҳусайн Норчаев ўнг қанотдан рейд уюштириб, жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Ўйин темпи ёмон эмас. Футболчилар анча фаол ҳаракат қиляпти.

  • 15'

    Марко бугун доимгидек фаол ўйин кўрсатмоқда. Унинг бу сафарги зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 12'

    Марко Станоевичнинг зарбасидан кейин тўп дарвозага қадар етиб бормади.

  • 10'

    Станоевич узатган тўпга Саитов ета олмади.

  • 8'

    "Қалдирғочлар" рақибга нисбатан бироз фаолроқдек кўринмоқда.

  • 5'

    ГООООООООООЛ! Алиқулов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди!

    Ҳусниддиннинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни ўтказиб юборди ва унга ета олмади.

  • 5'

    Қаршиликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 3'

    Дастлабки хавфли вазият мезбонларда: Ғиёсовнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтариб қолди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келди. Старт учун барчаси тайёр!