- Суперлига
- 13-тур
Қўқон-1912
- Игорь Голбан 90+7' (автогол)
01/08/2021 20:00
Навбаҳор
- Азим Аҳмедов 13'
- Сардор Теляков 82'
-
90+8'
Учрашув якунланди. Водий дербиси"да "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди!
-
90+7'
ГООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни қисқартирди!
Жарима майдонига оширилган тўп пала-партишлик натижасида футболчилардан бирига тегиб дарвоза тўридан жой олди.
-
90+5'
Тўпни йўқотган Андре Сидоров ҳужумда қоида бузди.
-
90+4'
Жалилов шогирдлари ҳимояни ишончли ушлаб, қарши ҳужумларга эътибор қаратмоқда.
-
90+2'
Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг тўпни мезбонлар посбони Музаффар Абдуллаев қайтарди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
Норбековнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.
-
86'
Жарима зарбасидан Йосович зарба йўллади, ноаниқ
-
84'
Ашурматов ўйинни қайтариб олишга ишонмоқда: Мерзляков ҳамда Хасанов ўрнига Лукич ва Мелиев майдонга тушди.
-
81'
ГООООООООЛ! Навбаҳор ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сардор Теляков ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
-
81'
Навбаҳорнинг янги легионери Коста Гутинер ўз ўрнини Забиҳилло Ўринбоевга бўшатиб берди.
-
78'
Қўқонликларнинг кетма-кет ҳужумлари хавфли тус олмоқда. Бироқ фойда бўлмаяпти.
-
76'
Андрей Сидоров майдонга тушди. У Авазхон Маматхўжаев ўрнида ҳаракат қилади.
-
75'
Йосович агрессив ҳаракати билан рақибнинг хавфли тус олиши мумкин бўлган қарши ҳужумини тўхтатди.
-
73'
Қувондиқ Рўзиев ўз ўрнини Сардор Теляковга бўшатиб берди.
-
72'
Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
70'
Ўйин назорати қўқонликлар томонда бўлиб турибди. "Лочинлар" тартибли ҳимояланяпти.
-
68'
Қўқон-1912 таркибида Бекмуродов ҳамда Азимов ўрнига Якуба Бамба ва Суҳроб Бердиевлар, Навбаҳор сафида Ғанихонов ўрнига Исоқжонов майдонга тушди.
-
66'
Иван Соловьевнинг чалқанча услубда берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
65'
Қўқонликларнинг бу сафарги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.
-
63'
Жарима майдонига оширилган тўпни Йосович дарвозага ноаниқ йўллади.
-
62'
Ашурматов шогирдлари ўйинни фаоллик билан давом эттирмоқда.
-
60'
Ҳасанов бурчак зарбасини тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Юсупов қайтара олмаган тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
-
57'
Наманганликлар тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини тушуришга ҳаракат қилмоқда.
-
55'
Қувондиқ Рўзиевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
52'
Қўқонликлар нисбатан фаоллик билан ўйинни давом эттирмоқда.
-
50'
Соловьёвнинг жаримадан узатган тўпини "Қўқон-1912!" ҳимоячилари тўпни қайтарди
-
48'
Соловьёвга нисбатан қоида бузишди
-
46'
Иккинчи таймга старт берилди
-
45'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида!
-
45+3'
Танаффус!
-
45+2'
Бўлим сўнги анча кескин курашлар остида кечмоқда.
-
45+1'
Шохназар Норбековнинг аниқ зарбасидан кейин Юсупов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
-
45'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
45'
Жарима майдони остонасида тўп Ғофуровнинг қўлига тегди. Қулай нуқтадан стандарт вазият.
-
43'
Бу сафар Азимов билан Ғофуров иккинчи қаватда тўқнашди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
41'
Жарима майдони ичида Йосович ҳамда Юсупов тўқнашиб кетди.
-
40'
Азимовга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.
-
38'
Игорь Голбан огоҳлантирилди.
-
37'
Иван Йосовичнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни қайтарди.
-
36'
Азимовга нисбатан қўполлик ишлатган Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
35'
Ойбек Рустамовнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
-
33'
Чап қанотдан олдинга ўтган Иван Соловьев тўпни йўқотди.
-
31'
Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
-
29'
Аҳмедовнинг бу сафарги кучди зарбасидан кейин тўп рекошет натижасида янада мураккаброқ йўналиш олди. Дарвозабондан сейв.
-
28'
"Лочинлар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятни қўлга киритди.
-
26'
Ашурматов шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида босимни давом эттирмоқда.
-
24'
Ҳаво ҳарорати анча баланд бўлганлиги учун Рисқуллаев футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.
-
22'
Биринчи бўлим ярмига келиб ўйин темпи пасайди. Кураш майдон марказида кечмоқда.
-
20'
Қўқонликлар тўп назоратини амалга оширмоқда.
-
18'
Жарима майдонига оширилган тўпга Ҳасановдан олдин Юсупов етиб келди.
-
16'
Норбековга сариқ карточка кўрсатилиши мумкин эди. Аммо ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
-
15'
Тўп назорати майдон эгалари томонда бўлиб турибди.
-
13'
ГОООООООЛ! Навбаҳор ҳисобни очди!
Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган супер зарбасидан кейин тўп дарвозадан ўрин олди.
-
12'
Аҳмедовга нисбатан қоида бузган Мерзляков огоҳлантирилди.
-
11'
Ҳасанов ва Соловьев ўзаро тортишиб қолди. Бошқа футболчилар ҳам жанжалга аралашди.
-
9'
Ашурматов шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
-
7'
Меҳмонларнинг ҳужумини қўқонликлар зарарсизлантирди.
-
5'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Футболчилар олдинга интилишга шошилмаяпти.
-
3'
Илк дақиқалардан жамоалар бир-бирини ўзаро ўрганиш ишларини амалга оширмоқда.
-
1'
Ўйин бошланди!