• Суперлига
  • 19-тур

OKMK

0 : 2

15/09/2022 18:30

Пахтакор

  • Ҳожиакбар Алижонов 54'
  • Драган Черан 85'
  • 90+5'

    Учрашув якунланди. АГМК - "Пахтакор" - 0:2.

  • 90'

    Беллашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Турсунов ўрнига Қосимов майдонга туширилди.

  • 85'

    ГОООООООООЛ! Черан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.

  • 82'

    Хуршид Ғиёсов ўрнига Алишер Жалилов баҳсни якунлаб қўяди.

  • 80'

    Тўп назорати мезбонлар томонида.

  • 77'

    Собирхўжаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 73'

    Қосимовдан навбатдаги "юриш"лар. Абдуллаев ва Комилов ўрнига Гадоев ва Спатару майдонга тушди.

  • 71'

    Ўйинда сокинлик ҳукмрон.

  • 69'

    Шацкихдан яна бир ўзгариш. Азиз Турғунбоев ўз ўрнини Аббос Файзуллаевга бўшатиб берди. 

  • 65'

    Абдуллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 63'

    Турсуновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 61'

    Мезбонлар устунликни ўз қўлига олди.

  • 57'

    Майдонда кечкин курашлар кўпайди.

  • 54'

    ГОООООООООЛ! "Пахтакор" учрашувда ҳисобни очди. Жарима майдончасидаги тартибсизликдан сўнг Алижонов тўпни дарвозага киритди.

  • 52'

    Ҳожиакбар Алижоновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 49'

    Хавфли вазият. Боакенинг зарбасидан сўнг тўпни Қувватов қайтариб қолди.

  • 48'

    Марказда тўп учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    "Пахтакор" сафида Ҳамдамов ўрнига Носонов, Мартинович ўрнига Аъзамов тушди. 

  • 46'

    АГМК таркибида ўзгариш. Мираҳмадов ўрнига Боаке майдонга туширилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Бурчакдан узатиб берилган пасдан сўнг Мартинович бош билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 41'

    Тўп учун жамоалар жиддий кураш олиб бормоқда.

  • 39'

    Уххх. Турсуновдан хавфли зарба. Аммо ноаниқ

  • 37'

    "Пахтакор"да имконият. Аммо ҳакам бу вазиятда офсайд қайд этди.

  • 34'

    Мираҳмадов қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 30'

    Майдон марказида "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда.

  • 28'

    Мезбонлар фойдасига бурчак зарбаси. Аммо "шерлар" хавфни бартараф этди.

  • 25'

    АГМК майдонда устунлик қилмоқда.

  • 21'

    Аҳмадалиевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 19'

    Мезбонлар рақиб майдони олдида кучли босим амалга оширмоқда.

  • 16'

    АГМК посбони Эргашевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 12'

    АГМК хавфли ҳужум ташкил қилганди. Бироқ уларнинг ҳужумчиларига аниқлик етишмади. 
     

  • 9'

    Ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда.

  • 5'

    Алижонов уч нафар футболчини алдаб рейд қилди ва Черанга пас берди. Драганнинг зарбасини АГМК ҳимоячилари қайтарди. 

  • 3'

    АГМК футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу вазиятда "шерлар" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Зарбани Турсунов амалга оширди, тўп жонли деворга тегди. 
     

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.