- Суперлига
- 14-тур
Андижон

28/07/2023 20:00
Насаф
-
90+6'
Беллашув якунланди. Учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.
-
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
86'
Жигаури иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.
-
78'
Жигаури сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
-
77'
"Андижон" қарши ҳужумларда хавфли кўриняпти.
-
72'
"Насаф" таркибида Ойбек Бозоров, Азизбек Амонов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Зафармурод Абдираҳматов, Баҳром Абдураҳимов ва Андрес Чавез майдонга тушди.
-
71'
Сув ичиб олиш учун танаффус!
-
70'
"Насаф"да аргентиналик легионер майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда.
-
67'
"Насаф" вакиллари тўп билан.
-
64'
Андижонликлар бир киши кам бўлишига қарамасдан ҳужумлар ташкил этмоқда.
-
61'
Лутфуллин Сардор Азимовга кескин қўполлиги учун қизил карточка кўрсатди!
-
60'
Ҳакам яна ВАРга мурожаат этмоқда. Азимовга қизил карточка кўрсатилиши мумкин.
-
58'
Сардор Азимовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
56'
"Андижон" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
52'
Рубин Хебайнинг жарима зарбасидан ижро этган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
48'
Майдоннинг ҳар қарич ери учун кураш кечмоқда.
-
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
-
45+4'
Жанговор ўтган биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.
-
45+2'
Уххх. "Андижон" футболчисининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни Умиджон Эргашев қайтариб юборди.
-
45'
Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида ҳакам 4 дақиқа вақт қўшиб берди.
-
44'
Мезбонлар вакили Фарҳод Бекмуродовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
42'
Ухххх. "Насаф" футболчиларининг бир қатор зарбаларини "Андижон" посбони Игорь Литовка қайтаришга муваффақ бўлди.
-
37'
Гол йўқ. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ўйиндан ташқари ҳолат бор, дея қарор чиқарди.
-
35'
"Насаф" учрашувда ҳисобни очган эди. Бироқ ҳакам бу вазиятда офсайд борлигини қайд этди. Ҳозирда гол ВАР орқали қайта кўриб чиқилмоқда.
-
34'
Илҳом Абдиғаниевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда!
-
32'
"Аждарлар"нинг жарима зарбаси жамоага фойда келтирмади.
-
28'
Учрашув давом этади.
-
26'
Сув ичиб олиш учун "water break" эълон қилинди.
-
23'
"Насаф" вакиллари беллашувда назоратни ўз қўлига олишга уринмоқда.
-
20'
"Андижон" жарима майдонига яқин масофада Азиз Амоновга нисбатан фол қайд этилди.
-
17'
Майдонда жамоалар бироз тин олишга қарор қилди. Темп пасайди!
-
13'
Муҳаммадкарим Тоиров иккинчи бор "Насаф" посбонини синовдан ўтказишга уриниб кўрди. Аммо уриниш бесамар кетди.
-
11'
Майдон эгалари бурчак зарбасини ижро этади.
-
9'
Энди мезбонлар вакили Сардор Азимов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо зарба ноаниқ!
-
7'
Жигаурининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
-
6'
"Насаф" футболчилари тўпни ўзида ушлаб турибди.
-
4'
Илҳом Алижоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
2'
Мезбонлар учрашувни фаол бошлади.
-
1'
Учрашувга старт берилди. "Андижон" қизил, "Насаф" эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.
-
*'
Стадионда давлатимиз мадҳияси янграмоқда!
-
*'
Айни дақиқаларда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Кушакбаевич сўзга чиқди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.