
Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги аҳволига ойдинлик киритилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов шу йилнинг 20 январида “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан кейин дарроқ муҳим ўйинларда иштирок эта бошлади.
Истеъдодли легионеримиз ҳатто сўровномада “Манчестер Сити” мухлислари берган овозлар натижасига кўра, февраль ойида жамоанинг энг зўр ўйинчиси, деб топилди. Бироқ кутилмаганда, бош мураббий Хосеп Гвардиола ўзбек футболчисини захирага михлади.
Англия футболини ёритаётган бир неча нуфузли манбалар ва экспертлари майдондан ташқарида қолиб кетган Абдуқодир Ҳусановнинг вазиятини таҳлил қилиб чиқди.
- Ноябрь ва декабрь ойларидаги инқироздан кейин “Манчестер Сити” Премьер-лигага ғолиблигидан жуда эрта чиқиб кетди ва УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи ўринларни эгаллаш имконияти ҳам катта шубҳа остида қолди.
Клуб раҳбарияти вазиятни ўнглаш мақсадида январда тезкор трансферларни амалга оширди. Айниқса, ҳимоя чизиғида юзага келган муаммоалар “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусанов ва “Палмейрас”дан Витор Рейсни олиб келишни тақозо этди. Ўзбек футболчиси Манчестерга келиши билан “Реал”, “Тоттенхэм”, “Ливерпуль”, “Ньюкасл” каби кучли рақибларга қарши жуда зўр ўйин ўтказди.
Бироқ Англия кубоги чорак финалида “Борнмут”га қарши ғалабали баҳсдан кейин 21 ёшли ҳимоячи Хосеп Гвардиола таркибидан тушиб қолди. Унинг ҳимоя марказида Рубен Диаш ёнидаги ўрнини чап қанотдан кўчган Йошко Гвардиол эгаллади.
“Манчестер Сити” инсайдери ва журналист Жек Гоган “шаҳарликлар” сафидаги ажойиб стартдан кейин Ҳусановнинг таркибдан олинишини қуйидагича изоҳлади: “Ҳусанов вазият тақозоси “қурбони” бўлди.
Ҳусанов “Ланс”дан 33 миллион фунт стерлингга олинганидан кейин дарров майдонга тушиб, кутилганидан кўпроқ ўйнаб юборди. Бу ҳолатдан олдин ички манбалар ёш футболчи “Сити”га қўшилишдан олдин қишки танаффус ва трансфер яқинлашиб қолгани учун бир ой шуғулланмаганини маълум қилишди.
“Челси”га қарши дебют ўйинидан олдин Абдуқодир фақатгина тўлақонли битта машғулот ўтказган эди. Бироқ омадсиз кечган илк учрашувдан кейин ўзини тезда тиклаб олди.
Лекин март ойининг охирида ўтказилган “Борнмут”га қарши ўйинда Нико О’Рейлининг чап қанотда пайдо бўлиши, ҳимоя марказида Диаш ва Гардиол тандемининг бехато ўйнаётгани Ҳусановни асосий таркибдан сиқиб чиқарди.
Шундан бери бир дақиқа ҳам ўйнагани йўқ. Аммо бу ҳолат унинг яқин келажакда катта ўсишига замин яратади”.
Манбанинг таъкидлашича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси айни пайтда инглиз тилини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Абдуқодир ҳафтасига уч маротаба клуб томонидан ажратилган мутахассис билан шуғулланяпти. Бундан ташқари, уйида онлайн тарзда Тошкентдаги устозидан ҳам сабоқ оляпти, - деб ёзди cityxtra.co.uk портали эксперти Фредди Пай.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан бери Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари битта гол ҳам урди.
Шунингдек, Абдуқодир Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида халқаро майдонда ўйнаб, жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. Ҳусанов мамлакатимиз бош жамоаси таркибида ҳозиргача йигирмата учрашувда иштирок этган.
“Рома” ҳал қилувчи паллада катта йўқотишга учради. Шомуродов эса...
Шомуродов мухлисларига янги хушхабар!
Ҳусанов жамоасига яхши хабарлар кела бошлади!
Фикрлар