• Суперлига
  • 16-тур

Навбаҳор

  • Тома Табатадзе 68'
1 : 2

10/08/2023 20:00

Пахтакор

  • Драган Черан 30'
  • Муҳаммадқодир Ҳамралиев 44'
  • 90'

    "Навбаҳор" жамоаси таркибида навбатдаги ўзгариш: Йован Жокич ўрнига Азимжон Аҳмедов мйдонга тушди

  • 87'

     Асадбек Собиржоновнинг бурчакдан оширган тўпини Иброҳим Йўлдошев боши билан дарвозага йўллади. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 83'

    Драган Черанга тиббий ёрдам кўрсатилаётганлиги боис, ўйинда бироз тўхталиш юзага келди.

  • 78'

    Санжар Қувватов ҳам сариқ карточка билан сийланди

  • 75'

    Одилжон Ҳамробеков ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 72'

    Дониёр Абдуманноповнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни меҳонлар посбони Санжар Қувватов ушлаб олди.

  • 72'

    "Пахтакор" сафида ўзгариш: Банашак ўрнига Ҳолдорхонов ўйинни давом эттиради

  • 68'

    ГОООЛ!!!! "Навбаҳор" футболчиси Тома Табатадзе пала-партишдан фойдаланиб, орадаги ҳимобни қиқартирди

  • 60'

    Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 59'

    "Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгариш: Жасурбек Яхшибоев ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди

  • 58'

    Ҳамробеков! Ҳам ҳимояда, ҳам ярим ҳимояда ва ҳужумда зарба берадиган ҳам Одилбек Ҳамробеков

  • 57'

    Наманганлик мухлислар ўйинни тик турган ҳолда кузатишни бошлади

  • 54'

    "Навбаҳор" футболчиси Тома Табатадзенинг зарбасидан сўнг, тўпни Санжар Қувватов ушлаб олди.

  • 49'

    Дониёр Абдуманноповнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

  • 45'

    Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа аъзолари таркибдаги ўзгаришлар билан бошлашди. "Навбаҳор" таркибида Жамшид Искандеров ва Шаҳбоз Жўрабековлар ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Филип Иванович, "Пахтакор"да эса Мэтью Стинворден ва Дилшод Саитовлар ўрнига Шаҳзод Азмиддинов ҳамда Фаррух Сайфиевлар майдонга тушишди.

  • 45'

    Акобирхўжа Шукуруллаев иккинчи тайм бошланиши ҳақида ҳуштагини чалди

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча Черан ва Ҳамралиевнинг голлари эвазига "Пахтакор" ғалаба қаозонмоқда

  • 45'

    Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛ!!!! "Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев бош билан аниқ зарба йўллаб, орадаги ҳисобни иккиатга ошириб қўйди

  • 42'

    Тома Табатадзенинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Санжар Қувватов ушлаб олди.

  • 37'

    Дониёр Абдуманнопов йиқилганини Акобирхўжа Шукуруллаев симуляция деб ҳисоблади ва сариқ карочка кўрсатди

  • 33'

     Пшемислав Банашак майдонда ётибди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатди. 

  • 30'

    Алижоновнинг супер рейд уюштириб,  жарима майдонига узатмасидан сўнг Драган Черан ҳисобни очмоқда

  • 27'

    "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян Акобирхўжа Шукруллаев томонидан оғзаки огоҳлантирилиди

  • 26'

    "Пахтакор" ҳужумчиси Банашак иккинчи марта Ўткир Юсуповга нисбатан қўпол ҳаракат қилани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 22'

    ЎЗГАРИШ: Остон Урунов ўрнига Абдуманнопов туширилди

  • 20'

    "Навбаҳор" етакчиси Остон Урунов жароҳат олган кўринади, шифокорлар уни алмаштиришни сўрамоқда

  • 18'

    Ҳожиакбар Алижоновнинг жарима майдонига узатмасидан сўнг унинг шериги Достонбек Ҳамдамов тўпга ета олмади

  • 15'

    "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов ва Банашак тўқнашиб кетди. 

  • 11'

    "Навбаҳор" футболчиси Остон Уруновнинг "Модричона" узатмасидан сўнг, меҳмонлар тўпни майдон ташқарисига  чиқариб юборишди .

  • 8'

    Ҳозирча "Навбаҳор" вакиллари майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 5'

    Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Одил Ҳамробеков ва Остон Урунов деэлида Ҳамробеков ғалаба қозонди

  • 4'

    "Пахтакор" сардори Драган Чераннинг зарбаси ноаниқ бўлди. Меҳмонлардан жавоб!

  • 2'

    "Навбаҳор" вакиллари ўйинни ҳужум билан бошлади. Майдонга йиғилган мухлислар Наманганни кўк рангга бўямоқда

  • 1'

    Ўйин старт берилди. Учрашувни "Навбаҳор" футболчиси Жамшид Искандеров бошлаб берди.

  • *'

    Жамоалар сардорлари Ўткир Юсупов ва Драган Черан  танга ташлаш маросимини ўтказишди. 

  • *'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келмоқда. Бугун "Навбаҳор" кўк рангли либосда ўйнаса, "Пахтакор" сариқ рангли формада ҳаракат қилади

  • *'

    Бир неча дақиқалардан сўнг узоқ кутилган супер қарама-қаршилик, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" баҳси старт олади.