• China Cup - 2019
  • Бронза медали учун

Хитой

0 : 1

25/03/2019 12:30

  • 90+2'

    Қўшимча дақиқаларда хитойликлар ҳужумлар уюштиришди. Аммо ҳисобни тенглаштира олишмади.

    Шу тариқа Эктор Купер Фабио Каннаварони ўзи айтганидек мағлубиятга учратди ва 4 та жамоа қатнашган мусобақада 3-ўринни қўлга киритди.

  • 90+2'

    Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Достонбек Ҳамдамов жуда ҳам яқин масофадан тўпни тўрга кирита олмади.

  • 88'

    Одил Аҳмедов чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди. Аммо рақиб посбони ўз ўрнида. Зарба ҳам кучли чиқмади.

  • 867'

    Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолди. Хитойликлар босимни оширишмоқда

  • 82'

    Шораҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида Аҳмедовга тўпни жуда қулай тарзда етказиб берганди. Аммо Одилнинг чап оёқдаги зарбаси ноаниқ чиқди

  • 78'

    Ўзбекистон терма жамоаси рақибни жарима майдончаси ичига қамаб, хоҳлаганча ҳужум ташкил қилмоқда.

  • 72'

    Элдор Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга тушди

  • 71'

    Ҳамдамов майдонга тушиши билан хавфли вазият яратди. Аммо Шомуродов тўпни ўзига бўйсундира олмади

  • 69'

    Жавоҳир Сидиқов ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди

  • 67'

    Навбатдаги ҳужумимиз Зотеевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. Аммо голдан дарак йўқ

  • 65'

    Очиқ ўйин бошланиб кетди. Ўзбекистон ҳам, Хитой ҳам кетма кет ҳужумлар ташкил қилишмоқда

  • 63'

    Яна бир ҳужум. Дастлаб Зотеев тўпни Сидиқовга етказиб берди. Жавоҳир зарба беришга улгурмади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўнпи эгаллаб олган Одил Аҳмедов кучли забрба йўллади. Аммо ноаниқ

  • 59'

    Шомуродов рақибни хатосидан фойдаланиб, тўпни олиб қўйди ва Машариповни олдинга бошлади. Хитойлик футболчилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди

  • 53'

    Жавоҳир Сидиқов ажойиб тарзда рақибини алдаб тўпиб, ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан дарвозага кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ

  • 51'

    Жалолиддин Машарипов нафақат ҳужумда, балки ҳимояла ҳам фаол ўйнамоқда. У рақибнинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди

  • 47'

    Иккинчи бўлимни ҳужум билан бошладик. Алибоев тўп учун рақиб билан курашди. Аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди

  • 41'

    Одил Аҳмедов жароҳат олган Отабек Шукуровнинг ўрнига майдонга тушди

  • 42'

    Бу орада Хитой хавфли ҳужум ташкил қилди. Дастлаб Зотеев тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Кейин рақибларимизнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 38'

    Шифокорлар Отабек Шукуровни алмаштириш кераклигини кўрсатишмоқда

  • 37'

    Голдан руҳланган терма жамоамиз аъзолари яна олдинга ўтишаётганди. Аммо хитойликлар Шукуровни қўполлик билан тўхтатишди. Отабекка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 35'

     Отабек Шукуров ўнг қанотдан Элдор Шомуродовга тўпни ҳаволатиб оширди. У жарима майдонига ёриб кириб, дарвозага кучли зарба йўллади. Дарвозабон унинг зарбаси олдида ожиз қолди. 1:0! Ҳисобда олдинга чиқиб олдик

  • 30'

    Анзур майдон марказида тўпни олдириб қўйишига бир баҳя қолди. Ҳимоячимиз хитойлик рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам фол қайд этди

  • 24'

    Машарипов жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Жаримадан тўпни Алибоев йўллади, аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди. Яна бурчак зарбаси ишладик. Ўйиндаги устунлик биз томонга ўтган

  • 15'

    Чап қанотдан ошириб берилган тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Аммо анча ноаниқ

  • 17'

    терма жамоамизнинг ўйинида мураббийнинг қўли кўринмаяпти. Фақатгина футболчиларнинг маҳорати эвазига ўйин ташкил этилмоқда

  • 14'

    Тўп назорати Хитой терма жамоасига ўтди

  • 13'

    Хитой қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди, вакилларимиз майдон марказидаёқ тўпни рақибдан олиб қўйишди. Хитой жонланмоқда

  • 10'

    Вакилларимиз девор услубида яхши ҳужум ташкил қилишганди. Аммо Шомуродов ўз вақтида тўпни жамоадошларига етказиб беролмади. Натижада тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 8'

    Машарипов рақибдан тўпни олиб қўйиб, Жавоҳирни олдинга бошлаган эди. Аммо Сидиқовнинг кейинги узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 6'

    Хитойнинг хавфли ҳужумини ҳимоячиларимиз бу сафар қийинчилик билан қайтаришди

  • 5'

    Хитой ўнг қанотдан ҳужм ташкил қилди. Аммо Анзур Исмоилов хотиржамлик билан ўйин қоидасини бузмасдан бу ҳужумни бартараф этди.

  • 3'

    Ўзбекистон ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтарди. Шукуровнинг ўнг қанотдан узатган тўпи майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди. Хитой дастлабки ҳужумни амалга оширди. Аммо ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

  • *'

    "China cup-2019". Ўзбекистон - Хитой учрашуви бошланиш арафасида.
    Бугун Анзур Исмоилов терма жамоа сардори сифатида жамоадошларини майдонга бошлаб тушмоқда. Хитойга қарши ўйин Анзур учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги 100-учрашув бўлади. Шу муносабат билан унга миллий терма жамоа менежери Диёр Исаметдинов томонидан "100" рақами туширилган махсус футболка совға қилинди. Анзурни бугунги юбилей учрашуви билан табриклаймиз!