• Суперлига
  • 5-тур

Андижон

  • Шаҳзодбек Убайдуллаев 1'
  • Рўзимбай Аҳмедов 40', 56'
3 : 1

18/04/2019 17:00

Насаф

  • Ҳумоюн Муртазоев 18'
  • 904'

    Ўйин якунланди! "Андижон" 3:1 ҳисобида "Насаф"ни мағлуб этди! Ушбу беллашувни сиз азизларга Шаҳзод Холбоев бевосита Андижондан туриб матнли тарзда трансляция қилиб борди! Саломат бўлинг!

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    Мирний вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди

  • 87'

    Бугунги беллашувни 16 мингдан зиёд мухлислар бевосита "Соғлом авлод" стадионидан туриб томоша қилиб бормоқда

  • 83'

    Муртазоев рақиб дарвозасини ишғоли этди, аммо лайнсмен бунга қадар байроқчасини кўтарган эди

  • 79'

    Ўзгариш. Ахмедов ўрнига Сулаймонов майдонга тушди (Андижон)

  • 77'

    "Насаф" сафида сўнгги ўзгариш: Сардор Абдураимов ўрнига Ислом Рашидхонов майдонга тушди

  • 75'

    Юзага келган танаффус учун узр сўраймиз

  • 68'

    Беллашув давом этади. Ҳисоб ҳамон 3:1

  • 63'

    Ўзгариш. Ғаниев ўрнига Алиқулов майдонга тушди (Насаф)

  • 59'

    Ўзгариш. Бекмуродов ўрнига Ғафуров майдонга тушди (Андижон)

  • 57'

    ГОООЛ! Рўзимбой Аҳмедов пенальтини аниқ амалга оширди

  • 55'

    Пенальти! "Насаф" дарвозасига! Умиджон Эргашев Мираҳматовни қўполлик билан тўхтатгани учун ҳакам уни огоҳлантирди ва қаршиликлар дарвозасига 11 метрли жарима тўпи белгилади

  • 52'

     Ўзгариш. Саитов ўрнига Бозоров майдонга тушди (Насаф)

  • 51'

    Дилшод Саитовга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

  • 48'

    Нарзуллаев офсайдда қолиб кетди

  • 46'

    Тайм аввалида андижонликлар сафида ўзгариш бўлди: Шаҳзодбек Убайдуллаев ўрнига Фарҳод Мирахматов майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+1'

    Танаффус, ҳозирча ҳисоб 2:1!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Азизбек Ғаниев майдон марказидаги қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди

  • 40'

    ГОООЛ! Рўзимбой Аҳмедов "бургутлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда

  • 38'

    Мезбонлар яна бир жарима зарбасига эгалар

  • 37'

    Эшмуродов огоҳлантирилди

  • 35'

    Аҳмедовнинг зарбаси рекошет ҳолатда майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 33'

    Давлатовнинг зарбаси хавфли кўриниш ҳосил қилди, аммо бироз ноаниқ

  • 30'

    Олимовнинг узатмаси ноаниқ чиқди

  • 29'

    Муртазоев ҳужумда фол ишлатди деб топди Эрматов

  • 27'

    Муҳитдинов офсайдда қолиб кетди

  • 24'

    Муҳитдиновнинг узатмаси ноаниқ чиқди

  • 22'

    Убайдуллаев бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди, аммо Эргашев ўз вақтида дарвозасини ташлаб чиқди ва хавфни бартараф этди

  • 20'

    Баҳс давом этади. Ҳисоб тенглашгач ўйин темпи ошди

  • 18'

    ГОООЛ! Ҳумоюн Муртазоев бош билан рақиб дарвозасини ишғол этди! 1:1!

  • 15'

    Дилшод Саитовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 11'

    "Андижон" кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда. "Насаф"нинг сўнгги узатмаси ноаниқ чиқмоқда

  • 9'

    Убайдуллаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 5'

    Ўтказиб юборилган голдан сўнг Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳужумкорликни оширишмоқда

  • 2'

    "Насаф" футболчилари бурчак тўпидан самара чиқара олишмади

  • 1'

    ГОООЛ! Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очди

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 16:59'

    Маданий тадбир ўз ниҳоясига етди. Энди навбат футболга!

  • 16:55'

    Абдураҳмонов ва Аҳмаджонов учрашув аввалида сўз олишди ва барчани янги мавсум билан қутлади

  • 16:50'

    Бугун Андижондаги "Соғлом авлод" стадиони мавсумдаги дастлабки беллашувни қабул қилади ва шу муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновлар ташриф буюришган

  • 16:45'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Бироздан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади!