Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Чемпионатда 300га яқин атлетлар босқон , диск, ядро ва найза улоқтириш, узунликка ва баландликка сакраш бўйича ўзаро рақобатлашди.
 
Мусобақанинг босқон улоқтириш баҳсларида Сухроб Ходжаев, Элбек Абдусаломов, Умид Ҳасанов, Аюбхон Фаёзов, Анастасия Асладина,Татьяна Норматова, Регина Адашбоева, Камола Ўктамова ўз ёш тоифаларида ғолибилкни қўлга киритди.

Диск улоқтиришда ўғир болалар ўртасида Жаҳонгир Ҳакимов, Светлана Прошкина, Муниса Режепова, Регина Адашбоаева, Шаҳризода Юсуфова шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади. 

Ядро улоқтириш баҳсларида Сергей Дементьев, Светлана Прошкина, ўз ёш тоифаларида мамлакат чемпионига айланди.

Узунликка ва баландликка сакраш бўйича ўтган баҳсларда Тимур Хуснулин ва Ольга Цмейрек,  Дониёр Ғаниев ва  Алина Яблокова олтин медал соҳиби бўлди. 

Чемпионатнинг найза улоқтириш беллашувларида  Александр Свечников, Аким Дементьев, Ислом Собиржонов, Тоир Мамбетов, Санобар Эркинова, Наргиза Қўчқорова, Кумуш Раҳматова, Ўғилой Норбоева биринчи бўлди.
 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98