Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги чемпионлик жанги санаси маълум бўлди

  • 21 сентябрь, 2018, 14:23
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича супер оғир вазан тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдер ва собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг музокаралари бир ойдан бери давом этмоқда.

Энди бу жангнинг санаси ва жойига аниқлик киритилди. Унга кўра, катта эҳтимол билан жанг жорий йилнинг 1 декабр санасида Лос-Анжелесдаги (Калифорния штати, АҚШ) “Стэйплс Центр” аренасида бўлиб ўтади, дея хабар берали Boxingnews24 нашри. Аввалига Уайлдер ва Фьюри тўқнашуви Лас-Вегасда (Невада штати, АҚШ) ташкил қилиниши айтилган эди, аммо режалар ўзгарди.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Фьюри чемпионлик камарига собиқ даъвогар Франческо Пьянетани мағлуб қилган эди. Уайлдер эса сўнгги марта рингга шу йилнинг март ойида кўтарилиб, Луис Ортисни нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!