Криштиану Роналду ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Португалиялик форвард журналистлар томонидан ақшлик қизни зўрлагани борасидаги айбловлар ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

"Мен майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам доимо табассум қиламан. Мен бахтлиман ва ўзимни шундай деб биламан. Мен фантастик клубда ўйнайман ва менда ажойиб оила, тўрт нафар фарзандим ва мустаҳкам соғлиғим бор. Қолганлари мени қизиқтирмайди.

Зўрлаш? Биз бу борада икки ҳафта олдин баёнот билан чиқдик. Мен ёлғон гапиришни истамайман ва адвокатларимнинг ишларига ишонаман. Футбол ўйнаб, ундан  лаззатланишни истайман. Ҳақиқат албатта юзага чиқади", - деди Роналду.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98