Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг трансферидан қанча даромад ишлаб олишни мақсад қилгани маълум бўлди.

CalcioMercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 30 ёшли футболчини 55 млн евро эвазига бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Игуаинга Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ва футболчининг ўзи эса ушбу жамоадан йилига 7 млн евро маош талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Игуаин ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98