Арне Слот "Милан"ни бошқариши мумкин
Собиқ "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Милан" бошқарувига келиши мумкин.
Инсайдер Саша Тавольерининг маълум қилишича, Массимилиано Аллегри кетганидан кейин янги мураббий излаётган италияликлар айнан нидерландиялик мутахассис номзодини жиддий кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, бугун мерсисайдликлардан истеъфога чиқарилган Слот айни пайтда "Милан" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Маълумот учун, " россонерилар" ўтган мавсум А Серияни 70 очко билан 5-ўринда якунлаган эди.

Фикрлар