- 66 кг вазн тоифасида 3 нафар дзюдочимиз қуръа натижасига кўра иккинчи босқичдан иштирокини бошлайди

5-7 март саналарида Тошкентда "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтишидан хабардорсиз. Бироз аввал, ушбу турнир қуръаси бўлиб ўтди. - 66 кг вазн тоифасидаги спортчиларимиз ўз рақибларини билиб олди. 

Дилшодбек Йўлдошев илк баҳсда ҳиндистонлик Жаслин Саини Сингхга қарши кураш олиб боради. Ушбу вазндаги қолган 3 дзюдочимиз: Артьём Штурбанин, Муҳриддин Тиловов ва Сардор Нуриллаев ўз иштирокларини иккинчи босқичдан бошлайди. 

Штурбанинни кейинги босқичда Страинжа Бунчич (Сербия), Тилововни Херлен Ганболд (Мўғулистон), Нуриллаевни эса қирғизистонлик Баибол Саламат Уулу кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!