- 81 кг. Шарофиддин Болтабоев ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди, қолган 3 спортчимизнинг рақиблари маълум
5-7 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг қуръа ташлаш маросими бироз аввал якунига етди. - 81 кг вазн тоифасидаги вакилларимизнинг рақиблари билан таништириб ўтамиз.
Шарофиддин Болтабоев қуръага кўра, ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди. У Кипр вакили Майкл Аристос ва жанубий кореялик Ли Сунг Хо тўқнашуви ғолиби билан баҳс олиб боради.
Суҳроб Турсунов биринчи босқичда венгриялик Роберт Ражкаини синовдан ўтказади. Арслонбек Тожиев афғонистонлик Муҳаммад Заҳер Сарваига қарши татамига чиқади. Ғиёсжон Бобоевга эса франциялик Альфа Омар Джало рақиблик қилади.
Фикрлар