
Aмир Хон Менни Пакьяо билан жанг қилишни истайди
32 ёшли собиқ ярим енгил вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони Aмир Хон, 12 июл куни Саудия Aрабистонида ҳиндистонлик боксчи Нерадж Гоятга қарши жанг ўтказади. У ўз ўрнида 8 вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони Манни Пакьяо билан жанг қилишни хоҳлайди ва бу ўзига хос жанг фаолиятининг якуний босқичи бўлишини хохлайди.
Машҳур "The Sun" нашри, Амир Хоннинг "Менни Пакьяо билан жанг қилишим ҳар доим муҳокама қилинди. Эҳтимол, бу сафар биз уни ташкил қила олармиз. Агар бу режа амалга ошса, фаолиятимни якунлашдаги ажойиб воқейлик бўлар эди” – деган сўзларидан иқтибос келтириб ўтди.
Қуйида, ўша машҳур Амир Хоннинг юртимизга ўз саломларини йўллаган видео ёзувни ҳам эътиборингизга хавола қиламиз.
Фикрлар