-90 кг вазн тоифасида Бобонов финалга чиқди, яна 3 нафар дзюдочимиз эса бронза медаль учун курашади

CHERY AUTO

Айни пайтда Тошкентдаги "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирнинг прелим баҳслари ўз якунига етди. 

Tecno

-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов финал йўлланмасини қўлга киритди. Якуний жангда унга япониялик Кента Нагасава рақиблик қилади. Бронза медали учун курашда Шермуҳаммад Жандреев озарбайжонлик Маммадали Меҳдиевга қарши татамига чиқади. 

-100 кг вазнда Музаффар Туробоев ва Ақлмурод Худойбердиев бронза медали учун татамига чиқади. Туробоевга мўғулистонлик Отгонбатар Лхагвасурен, Худойбердиевга ҳам мўғул спортчиси Гончигсурен Батхуяг рақиблик қилади. 

Финал беллашувлари 17:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!