Мартен Фуркад яна ғолиб бўлди
Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичининг сўнгги баҳсида эркаклар таъқиб пойгасида рақобатлашди.
Жаҳон кубогининг таъқиб пойгасида франциялик Мартен Фуркадга тенг келадигани топилмади. Словениялик Якоб Фак кутилмаганда ўзининг тезкорлиги билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, ундан 2 сония ортда қолган франциялик Кантен Фийон Майе бронза медалга сазовор бўлди.
Биринчи босқичдан сўнг умумҳисобда Мартен Фуркад 162 очко билан рейтинг жадвалида биринчи бўлиб турибди.
Фикрлар