Ана холос: Дели Аллига ҳафтасига бир миллион доллар маош беришади
Ads
 
 
"Тоттенхэм" клуби ва Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Дели Алли тез орада энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида ҳаммани ортда қолдириши мумкин. Бунинг учун истеъдодли футболчи битта шартнома имзоласа бас.
 
Бироқ, ҳафтасига бир миллион доллар ишлаш учун Дели Алли жаҳоннинг энг зўр лигасини тарк этиб, Хитой чемпионатига бориши керак. Хитой Суперлигасининг бир неча клублари Дели Аллига январдан очилган ҳозирги трансферлар вақтида ҳафтасига бир миллион долларлик шартнома таклиф қилиши айтилмоқда. Ҳозирча, трансфер суммаси маълум қилинманган.
 
 
"Тоттенхэм" билан 2022 йилгача шартнома тузган дели Алли жорий чемпионатда 19 та учрашувда ўнта гол урди.