Англия грандлари “Бавария”нинг энг зўр ўйинчисини олиб қўймоқчи
“Бавария”нинг энг истеъдодли ўйинчиларидан Жамол Мусиала фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга.
21 ёшли ҳужумкор футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Айни пайтда “Бавария” мутасаддилари у билан янги битим тузишга ҳаракат қилмоқда.
Caught Offside сайти тарқатаётган сўнгги маълумотларга қараганда, клуб ўз тарбияланувчисини олиб қолиш учун унинг маошини йилига 25 миллион еврогача кўтаришга тайёр.
Шунга қарамай, “Ливерпуль”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” келаси ёзда Мусиалани Англия Премьер-лигасига олиб кетишни режалаштирган. Агар футболчи клуб билан келишувга эриша олмаса, “Бавария” ёзда уни сотиб юборишига тўғри келади.
Фикрлар