Англия грандлари “Реал” юлдузини талашяпти

Caught Offside нашри Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашаётган “Арсенал” ва “Ливерпуль” 19 ёшли Арда Гюлерни трансфер қилишни мўлжаллаётганини маълум қилди.

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ички рақобат туфайли истеъдодли ҳужумкор футболчига етарли даражада ўйин амалиёти ажратиб беролмаяпти. Гюлер ўтган мавсумда ҳам айнан мана шу масала туфайли Мадриддан кетмоқчи бўлганди.

“Ливерпуль” турк футболчисини жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб турган Муҳаммад Салоҳ ўрнига олиб келишни режа қилган.

“Канонирлар” эса, Арда Гюлер Букайо Сакага рақобатчи бўлишини истаяпти.

Гюлернинг мадридликлар билан шартномаси яна беш йил давом этади. Унинг трансфер суммаси 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!