Артетанинг “Барселона” қизиқишига муносабати маълум бўлди

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета “Барселона” жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди. 

Каталонияликлар испаниялик мутахассисни ҳозирги мураббий Хави Эрнандеснинг ўрнини эгаллашга номзодлар рўйхатига киритган.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, Микель Артета “Арсенал”даги ишини давом эттиришни мақул кўрган ва Каталонияга бормайди.

Артета ўртамиёна жамоага айланиб қолган “Арсенал”ни бир неча мавсум ичида етакчилар қаторига қайтарди. Унинг қўл остида “канонирлар” бир бор Англия кубоги, иккки марта мамлакат Суперкубогида зафар қучди. Ўтган мавсум лондонликлар чемпионатда иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!