Эрон футболчилари машғулот базаси яқинидан чириган жасад топилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Манбага кўра, жасад қора халтага ўралган бўлиб, унда зўравонлик излари ҳам кузатилган.

AFP агентлиги маълумотларига таяниб, Actu Foot нашрининг хабар беришича, Мексиканинг Тихуана шаҳрида Эрон миллий жамоаси машғулот ўтказаётган база стадиони яқинидан чириш ҳолатидаги жасад аниқланган.

Ҳозирча бу воқеанинг Эрон миллий жамоаси ёки жаҳон чемпионати билан боғлиқ экани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ҳолат юзасидан тергов ишларини бошлаган.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда.

Эрон миллий жамоаси "G" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, улар Миср, Бельгия, Янги Зеландиятерма жамоалари билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!