"Бавария" Нойерга АПЛ клубидан ўринбосар топди

"Бавария" ёзда жамоани тарк этадиган Мануэль Нойерга ўринбосар излашни бошлаб юборди. Бу ҳақда "ТhеSun" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, айни вақтда Мюнхен клуби "Брайтон" дарвозабони Барт Вербрюгген номзодини кўриб чиқмоқда. Немис жамоаси уни янги Нойер сифатида кўрмоқда. Нидерландиялик посбон сўнгги мавсумларда яхши ўйин кўрсатаётгани сабаб Германия гранди эътиборини тортган.

23 ёшли дарвозабонинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун. Барт жорий мавсум "чайкалар" сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг  5 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!