Бухорода вилоят футбол ассоциациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилди
Кеча Бухоро вилояти футбол ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари, Бухоро футбол ассоциацияси Ижроқўм аъзолари, делегатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Мазкур Конгрессга делегатлар сифатида Бухоро вилояти туманлар ва шаҳарлар футбол ассоциациялари президентлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Ўзбекистон Про-лига ва Биринчи лига мусобақаларида иштирок этувчи футбол клублари, вилоят футбол маҳорат мактаби, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби вакиллари ҳамда футбол фахрийлари таклиф этилди.
Конгресс аввалида Бухоро футбол ассоциацияси томонидан 2020-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи эшитилди ва 2021-йилги бюджети тасдиқланди.
Конгресс кун тартибига кўра вилоят футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасига номзодлар овоз бериш йўли билан сайланди. Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Ботир Зарипов вилоят футбол ассоциацияси президенти, Фаррух Ҳамроев ассоциацияси биринчи вице-президенти ҳамда вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев ассоциацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.
Фикрлар