Энг зўр трансферлар термаси тузилди

Whoscored статистика портали кучли бешлик чемпионатларида ўтган мавсум амалга оширилган энг зўр трансферлардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди. Энг муваффақиятли, деб топилган трансферлар орасида ҳеч ким кутмаган номзодлар ҳам бор.

Ана шундай номзодлардан бири рамзий жамоанинг дарвозасига лойиқ топилган 27 ёшли финляндиялик Йессе Йоронендир. Бу голкипер “Копенгаген”дан якунда А Сериядаги ўрнини сақлаб қола олмаган “Брешия”га олиб келинган эди.

Мудофаа қанотларидан “Милан”нинг франциялик легионери Тео Эрнандес ва “Вольфсбург” ҳимоячиси Кевин Мбабу, марказдан “Боруссия” ўйинчиси Матс Хуммельс  ва “Манчестер Юнайтед” сардори Гарри  Магуайр ўрин олди.

Ярим ҳимоячилар училигини “Монпелье”дан Тежи Саванье, ПСЖдан Идрисса Гейе  ва “Манчестер Юнайтед”ни оёққа турғизган 55 миллион евролик Бруну Фернандеш ташкил қилди.

Ҳужум учлиги 38 ёшида ҳам тинимсиз гол ураётган “Милан” форварди Златан Иброҳимович, “Монако” сафида Франция тўпурари бўлган Виссам Бен Йеддер ва “Боруссия”да порлаган Эрлинг Холанддан таркиб топди.

15970214581634491392

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)