Европанинг яна бир машҳур юлдузи Мессининг ёнига кетадиган бўляпти
“Интер Майами” Европа футболида порлаган яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, майамиликлар “Бавария”нинг 35 ёшли ярим ҳимоячиси Томас Мюллерга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Америкаликлар немис футболчиси ёрдамида майдон марказини кучайтирмоқчи.
Томас Мюллер бутун фаолиятини бир жамоа ўтказган ўйинчилардан ҳисобланади. Мюнхен суперклуби тарбияланувчиси 2009 йилдан бери асосий таркибда ўйнаб келмоқда.
Тажрибали ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. “Интер Майами” уни эркин агент мақомида бепул трансфер қилмоқчи.
Томас Мюллер клублар Германия терма жамоаси сафида 131 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 45 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар