Григор Димитров учинчи даврада

Болгариялик Григор Димитров ҳамда германиялик Яна-Леннард Штруфф ўртасидаги учрашувига Монте-Карло шаҳри мезбонлик қилди.

"Rolex Monte-Carlo Masters" мусобақасининг иккинчи даврасидан жой олган ушбу ўйинда Григор 7:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Энди "Мастерс" туркумига кирувчи турнирнинг учинчи даврасида Димитров испаниялик Рафаэль Надаль билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!