Ҳумоюн Султоновнинг куч етмади
Хитойнинг Шеньжен шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи даврасида теннисчимиз Ҳумоюн Султонов мағлуб бўлди.
 
"Shenzhen Longhua Open" мусобақасининг ушбу босқичда Ҳумоюн Султонов хитойлик Ян Байга 3:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Энди яккалик баҳсларида фақатгина мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин юртимиз шарафини ҳимоя қилади.