Америкага бекорга келмаган! Месси роса соққани босяпти
Бойлиги ортиб боряпти
«Интер Майами» форварди Лионель Месси МЛСда энг юқори маош оладиган футболчига айланди.
МЛС футболчилари касаба уюшмаси 2026 йил октябрь ҳолатига кўра футболчилар маоши бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, 39 ёшли аргентиналик юлдуз бонуслар ва қўшимча даромадларсиз йилига кафолатланган 28,33 миллион доллар иш ҳақи олади. Солиштириш учун, 2025 йилда унинг маоши 20,45 миллион долларни ташкил этган. Шу билан бирга, йилига камида 10 миллион доллар маош оладиган футболчилар сони беш нафарга етди.
МЛСда энг кўп маош оладиган 5 футболчи қуйидагича:
- Лионель Месси («Интер Майами») – 28,33 миллион доллар
- Роберт Левандовски («Чикаго Файр») – 19,51 миллион доллар
- Антуан Гризманн («Орландо Сити») – 13,94 миллион доллар
- Сон Хын Мин («Лос-Анджелес») – 11,25 миллион доллар
- Бреэль Эмболо («Атланта Юнайтед») – 10,81 миллион доллар
Лигада йилига камида 1 миллион доллар кафолатланган маош оладиган футболчилар сони 150 нафарга етган. МЛСда ўртача кафолатланган маош 746 936 долларгача кўтарилди. Бу 2025 йил октябридаги кўрсаткич (632 809 доллар)га нисбатан 18 фоиз ўсиш демакдир. Медиана маош 360 042 долларни ташкил этди, бу эса ўтган йилга (338 347 доллар) нисбатан 6,4 фоизга кўп.
Маош жамғармаси энг катта бўлган МЛС клублари рўйхати қуйидагича:
- «Интер Майами» – 59,37 миллион доллар
- «Чикаго Файр» – 41,29 миллион доллар
- «Атланта Юнайтед» – 38,35 миллион доллар
- «Лос-Анджелес Гэлакси» – 34,91 миллион доллар
- «Лос-Анджелес» – 32,91 миллион доллар
Изоҳлар (0)