Жаҳон чемпионати: Шунқор ва Шоҳруз финалдан қуруқ қолди
Ads
 
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга чиққан Шунқор Абдурасулов америкалик Марк Кастро билан куч синашди.
 
56 килограмм вазн тоифасидаги жангларда муваффақиятли иштирок этиб келган Шунқор Абдурасуловдан ярим финалда омад юз ўгирди. Америкалик Марк Кастро билан беллашган ҳамюртимиз ҳарчанд урунмасин рақибига етарли қаршилик кўрсатолмади ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
 
Жаҳон чемпионати давомида ажойиб жанг усули билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган Шоҳруз Раҳимов ҳам финалдан қуруқ қолди.
 
91 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз финал йўлланмаси учун рақобатда мезбонлар вакили Владимир Узунянга имкониятни бой берди.
 
Ҳар икки боксчимиз бронза медаль билан тақдирланади.
 
Яқин соатлар ичида яна икки боксчимиз - чемпионатни кўтаринки руҳда ўтказаётган Отабек Холматов (52 кг) япониялик Хаято Тсутсуми билан куч синашса, Билолбек Мирзараҳимов (60 кг) туркиялик Нажот Экинчини синовдан ўтказади.