Каролин Возняцки рус теннисчисини хафа қилди

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси даниялик Каролин Возняцки “St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турниридаги иштирокини иккинчи даврадан бошлади.

Каролин илк учрашувда россиялик Анастасия Потаповага қарши кортга чиқди. Унда даниялик теннисчи бор йўғи битта геймни бой бериб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди Каролин Возняцки ярим финалга чиқиш учун яна бир рус теннисчиси Дарья Касаткина билан куч синашади.

Sports.uz