Зидан терма жамоага "қария" футболчини чақирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг «Комо» жамоаси дарвозабони Жан Бутез яқинда Франция терма жамоасига чақирув олди. Миллий жамоани яқинда қабул қилиб олган Зинедин Зидан бошчилигида у 1976 йилдан буён илк бор шунча катта ёшда дебют чақирувига сазовор бўлган футболчи сифатида тарихга кирди. Ҳозирда дарвозабон 31 ёшда.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси яқин кунларда Миллатлар Лигаси доирасида бир йўла тўртта учрашув ўтказади. Зидан шогирдлари Туркия, Италия ва икки бор Белгия терма жамоаларига қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида французлар тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Улар аввал ярим финалда, сўнгра учинчи ўрин учун баҳсда мағлубиятга учраб, мусобақани совринсиз якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!