Мария Шарапова
Ads

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида аёллар ўртасида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Australian Open" турнири бошланди.

Соврин жамғармаси 60,000,000 Австралия долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг биринчи даврасида  россиялик теннисчи Мария Шарапова британиялик Хэрриет Дартга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳар иккала сетда бир хид 6:0 ҳисобида енгди.

Энди Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида Шарапова швециялик Ребекка Петерсонга қарши ўйин ўтказади.