МЮнинг илк трансфери маълум бўлди
"Манчестер Юнайтед" "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невешни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Тhе Guardian" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, Невеш МЮнинг қишки трансферлари ойнасида илк хариди бўлиши кутилмоқда. Саудияликлар хавбекни 23 миллион еврога эвазига қўйиб юборишга тайёр. Акс ҳолда Рубен ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
28 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ярим ҳимоячи риёдликлар сафида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 111 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол киритди ва 27 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар