Нокаут билан ғалаба қозонган Жаҳонгир Зокиров финал бўйича муносабатини билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўта оғир вазн тоифасида жанг қилаётган боксчи Жаҳонгир Зокиров Осиё ўйинлари-2026 финали олдидан ўз фикрларини билдирди. 

У ҳал қилувчи жангда Қозоғистон бокс жамоаси сардори Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилади. 

- Ассалому алайкум. Ҳозирча таассуротлар жуда яхши. Спорт формамиз аъло даражада. Насиб қилса, финалда ҳам қозоғистонлик рақибим билан одатдагидек ўзаро ҳисоб-китобларимиз бор.

Насиб қилса, бу сафар олтин медални қўлга киритиб, юртимизга олиб қайтамиз. Бу натижаларга эришишимизда мураббийларимиз хизматини алоҳида таъкидламоқчиман, — деди Зокиров.

Маълумки, Осиё ўйинлари-2026 ярим финалида Айбек Оралбай ҳиндистонлик Нарендерга қарши жанг қилди. У рақибини бир овоздан (5:0) мағлуб этди ва жанг давомида нокдаунга юборди. 

Зокиров эса икки карра олимпия чемпиони Баҳодир Жалоловнинг муносиб вориси сифатида тилга олинмоқда. У ярим финалда эронлик Амир Эсмаили Вандеига қарши жангда иккинчи раундда техник нокаут эвазига зафар қозонди.

Оралбай ва Зокировнинг сўнгги тўқнашуви 2025 йилда Ливерпуль шаҳрида ўтказилган World Boxing жаҳон чемпионати финалида рўй берган эди. Ўшанда Айбек Оралбай жангни камбэк билан якунлаб, ҳакамларнинг қарори (3:2) билан ғалаба қозонган, тарихий олтин медални қўлга киритган ва шу билан бирга Қозоғистонга умумжамоавий ҳисобда Ўзбекистонни ортда қолдириш имконини берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!