Рафаэль Надаль ҳам "жанг"га киришди

Англия пойтахти Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" мусобақасида биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
 
Унда испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль чемпионатнинг илк даврасида япониялик Юичи Сугитага қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:1, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Шу тариқа Рафаэль навбатдаги босқичда австралиялик Ник Кирьосга қарши ўйин ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!