"UFC 313" турнири. Супер ғалабаларга бой ўтган прелим кард жанглари якунланди!

  • 9 март, 07:03
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Ҳозиргина "UFC 313" турнирининг прелим кардидаги барча жанглар якунланди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар мухлисларни зериктириб қўймади.

Қуйида натижалар билан танишиб боришингиз мумкин.

Осман Диас ҳакамларнинг якдил қарори билан Жордан Сантосни таслим этди;

Майрон Сантос очколар бўйича Фрэнсис Маршаллдан устун келди;

Карлос Леал Миранда 1-раунддаёқ Алекс Моронони техник нокаут орқали мағлубиятга учратди;

Брунно Феррейра 2-раундда Армен Петросян устидан сабмишн эвазига ғалаба қозонди;

Джошуа Ван ҳакамларнинг якдил қарори билан Рэи Цуруяни енгди.

Эслатиб ўтамимз, турнирнинг асосий тўқнашувида Алекс Перрейра ва Магомед Анкалаев ўзаро жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!