Зоҳид Кенжаев ва Римма Гуфранова Жанубий Кореяда шуғулланмоқда

Хабарингиз бор келаси йили Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилади. Шу муносабат билан айни кунларда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турлари бўйича бир қатор спортчиларимиз чет давлатларда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. 

stol_tennischilarimiz_zhanubiy_koreyada_ma_oratini_oshirmo_d
 
Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш, спортчиларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бир қатор чет давлатлар билан алоқалар ўрнатди. Бунинг самарасида чет эллик мутахассислар қўл остида бир қатор спортчиларимиз ўз маҳоратини оширмоқда.
 
photo5462966515683929109 (1).jpg
 
Жумладан, миллий терма жамоамиз аъзолари Зоҳид Кенжаев ва Римма Гуфранова ҳозирда Жанубий Кореяда тажрибали мутахассис Сон Сунг Сун қўл остида келгуси йилги мусобақалар ва Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш учун ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 27 декабрь кунига қадар бўлиб ўтадиган мазкур йиғинда теннисчиларимиз тактик-техник, жисмоний ҳолат бўйича назарий ҳамда амалий машғулотлар ўтказади.
 
Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз стол федерацияси мамлакатимизда кореялик мураббий Сон Сунг Сун бошчилигида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!