10 та футболчи ПСЖ "қора рўйхат"идан жой олган

"L'Equpe" нашри берган хабарга кўра, айрим футболчилар ПСЖнинг қора рўйхатига кирган. Яқин вақтлар ичида Париж клубини 10 ўйинчи тарк этади. 

Марчин Булка "Ницца"дан 2 миллион евро эвазига амалдаги Франция чемпиони сафига келиб қўшилади, Альфонс Ареола эса "Вест Хэм"га ўтиши кутилмоқда. 

Маълум бўлишича, Тило Керер, Абду Диалло, Серхио Рико, Идрисса Гейе, Арно Калимуэндо, Леандро Паредес, Мауро Икарди, Андер Эррера каби футболчилар кетадиганлар рўйхатидан жой олган. 

"RMC Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, янги маслаҳатчи Луис Кампоснинг қароридан қатъи назар бразилиялик юлдуз жамоани тарк этади. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!