10 йиллик нохуш анъана барҳам топди: "Машъал" "Локомотив"ни таслим этди

Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Унда муборакликлар "темирйўлчилар" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу тариқа, "Машъал" очколари сонини 9 тага етказиб, 10-поғонага кўтарилиб олди. "Локомотив" эса 8-ўринда қоладиган бўлди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 76'

    Саидазимов Шайманов ўрнига майдонга тушди.

  • 71'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Машъал" жарима зарбасидан ҳисобни очди.

  • 68'

    Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Жавоҳир Алижонов майдонга тушди.

  • 66'

    "Локомотив" ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо бироз омад етишмади.

  • 63'

    Афонин огоҳлантирилди.

  • 52'

    Рақиб зарбасини Нестеров ҳотиржамлик билан қайтариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Умиров ўрнига Афонин майдонга тушди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Фаррух Иброҳимов огоҳлантирилди.

  • 42'

    Убайдуллаев хавфли зарба берди. Ноаниқ.

  • 23'

    Уотер-брек.

  • 22'

    Никита Павленкога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 20'

    Махарадзе огоҳлантирилди.

  • 18'

    Ўлмасалиев майдон марказидан дарвозага тўпни тепди. Дарвозабон ўз жойига қайтиб улгурди.

  • 16'

    Авазбек Ўлмассалиевнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

  • 8'

    Темурхўжа офсайдда қолиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
15/07/2020 10:39
Фёдор что такой?
Javlon Abdullaev
14/07/2020 21:08
Boladi