110 килоли футболчимизни ким олади?
Дортмунднинг “Боруссия” клуби тажрибали ҳимоячи Никлас Зюленинг жисмоний ҳолатидан норози бўлмоқда.
Fussball Transfers нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти бу футболчидан воз кечишга қарор қилган. Бироқ унинг жисмоний ҳолати харидор топишга ҳалақит қиляпти.
Никлас Зюле камида ўн кило ортиқча вазнга эга. Ҳозир унинг оғирлиги 110 килограммни ташкил этмоқда. Клуб мутасаддилари футболчи билан вазн ташлаш ва спорт формасини тиклаш масаласида бир неча маротаба суҳбат ўтказди.
“Боруссия” хўжайинлари бу аҳволда Зюлени бирор жамоа ўз таркибига қўшиб олмаслигини ҳис қилиб турибди.
Никлас Зюле “Боруссия”га 2022 йили ёзда “Бавария”дан кўчиб ўтган этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.
Фикрлар