12 февраль куни "ЎФА Кубоги" мусобақаси финали бўлиб ўтади
Ўзбекистон футбол ассосациацияси томонидан мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш ва уни оммавийлаштириш мақсадида кўплаб мусобақалар, фестиваллар ва турнирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, ЎФА ҳамда Халқ таълим Вазирлиги ўртасидаги имзоланган Меморандумга асосан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича “ЎФА КУБОГИ” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақа 5 босқичда ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунга келиб мусобақанинг 4та босқичи ўз ниҳоясига етган. Ўтказилган 4та босқич давомида жами 130 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар мусобақаларга жалб қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра мусобақанинг 5-Республика финал босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади. 12 февраль куни пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида "ЎФА Кубоги" финал учрашуви ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади.
Фикрлар