Сунъий интеллект “Арсенал” ва “Сити” ўртасидаги финалнинг аниқ ҳисобини айтди
Сунъий интеллект Англия Лига кубоги финалида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” учрашуви натижасини прогноз қилди.
- Учрашув фаворити сифатида “Арсенал” эътироф этилмоқда. Микель Артета жамоаси финалга ажойиб формада етиб келди. “Канонирлар” январь ойидан бери ютқазмаяпти ва бир вақтнинг ўзида бир нечта совринлар учун курашмоқда.
“Манчестер Сити” эса, тескари ҳолатда, жамоага барқарорлик етишмаяпти. “Шаҳарликлар” аллақачон Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди ва сўнгги вақтларда натижалар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Бундан ташқари, сўнгги йиллардаги ўзаро учрашувларда “Арсенал” футболчилари ўзини ишончли ҳис қилмоқда, жамоа мунтазам равишда очко тўплаяпти ва ҳатто “шаҳарликлар” устидан 5:1 ҳисобида йирик ғалабани ҳам қўлга киритган.
Финал ўйини кескин ўтиши кутилмоқда, жамоалар анъанавий равишда финалда эҳтиёткоронааракат қилади, аммо ҳар икки жамоа ҳам кучли ҳужумга эга ва голлар алмашиши мумкин. Бироқ ҳозирги форма ва психологик устунлик барибир лондонликлар томонида.
Прогноз: “Арсенал” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, - деган хулоса берди сунъий интеллект.
“Арсенал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги Лига кубоги финал 22 март куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Фикрлар